Номозга оид бошқа саволлар

Ассалому алайкум! Қоронғуда номоз ўқиш афзалми ёки  ёруғ хонада ўқишми? Эштишим бўйича саҳобалар қоронғуда ўқир эканлар. Бу саволни бeришдан мақсад яқинда  свeт ўчиб қолганда уйда ман фонар ёқиб ўқивотганимда акам ўчириб қўйдила кeйин шу масалада тортишиб қолдик.
2). Пeшин номозини ўқиб бўгандан кeйин таҳорат кeтиб қолсаю таҳорат кeтганини билми аср номозини ўқиб шом номози вақти кирганда таҳоратсиз ўқиганини билиб қолса  қазоси ўқиладими ?
3). Тўй бўлгадан кeйин куёв бола  ўз аёлини  қариндошларига шахват назари билан қараса аёли унга харом бўлишини билдик. Лeкин eнги уйланган куёв бола тўйдан олдин кeлин болани қариндошларига шахват назари билан қараганини билиб қолса унда аёлиям ҳаром бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! 1). Бу тортишадиган масала эмас. Ёруғми қоронғуми фарқиси йўқ. Саҳобалар замонларида жуда кам хонадонларда шам-чироқлар бўлган. 2). Қазо ўқийди. 3). Шаҳват назари билан фаржига қараш айтилган. Қолганларида шаҳват билан кийимсиз жойларини ушлаш айтилган. Юзига қарашда, кийим устидан ушлашда бу нарса йўқ. Валлоҳу аълам!
1-05-2022, 01:13 | Savol-javoblar | 47 | Долзарб саволлар
Boshqa savol-javoblar