Мерос тақсимоти

Ассалому алайкум! Ҳурматли илм соҳиблари, закот бериш учун олдин мерос тақсимотини ҳал қилиш керак экан. Марҳумнинг хотини бир ўғли (6 ёш) билан қолди, яна марҳумнинг ота-онаси ва турмушга чиққан опаси бор, мерос  қандай тақсимланади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эр вафот қилса қолдирга мол-мулкнинг ҳаммасини қийматини 24 ҳисса қилинади. Шундан уч ҳиссаси аёлига, олти ҳиссаси отасига, яна олти ҳиссаси онасига, қолгани ўғилга берилади. Марҳумнинг опаси мерос олмайди. Валлоҳу аълам!
30-04-2022, 21:53 | Savol-javoblar | 111 | Молия ва тижорат
Boshqa savol-javoblar