Олган пулини эсдан чиқариб тан олмаслик
Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, бир йигитга ул-бул ишлар учун пуллар бераман ва хафтада бир хисобини қиламиз, лекин шу пуллардан бирини олганлигини инкор қиляпти. Нимамиш эслолмаганмиш, вахоланки мен унга бераётгандаги жой ва гапларни эслатиб бердим, лекин у ўз дафтарига ёзмаганлигини ва шунча пул йўқлигини айтяпти. У инсонга ҳукм қандай бўлади ва мен қандай йўл тутишим керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариат ҳар бир нарсани зоҳирига қарайди. Берганингизга икки гувоҳ келтирмасангиз сизнинг фойдангизга ҳукм қилмайди. Аммо охиратда зарраси ҳам қолдирмасдан олиб берилишида шак йўқ. Валлоҳу аълам!
30-04-2022, 21:53 | Savol-javoblar | 103 | Молия ва тижорат