Олди берди

Ассалому алайкум! Мен дўстимга 200.000 танга омонат қўйдим. Шу ойда бу пул 600$га тенг эди. Мен шахримга қайтгач ортимдан банк орқали шу 600$ долларни юборишини айтдим. Бир ойдан кейин мен шахримга қайтмадим ва пулимни сўрадим. Бу пайтда эса доллар арзонлаб 200.000 танга 640$га тенг бўлиб қолди. Дўстим эса менга ҳозирги доллар курси билан 600$ қайтарди. Бу эса 186.000 танга бўлади. Бундай олди берди тўғрими? Ҳалол бўлдими? Аллоҳ рози бўлсин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Сиз неча танга берган бўлсангиз ўшани олинг. Агар доллар берган бўлсангиз ўшанча доллар олинг. Валлоҳу аълам!
30-04-2022, 20:58 | Savol-javoblar | 76 | Ҳалол ва ҳаром
Boshqa savol-javoblar